Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан бугун, 6 октябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити асосий тадбирларида иштирок этади.

"Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик" мавзусида ўтказилаётган учрашув кун тартибидан устувор соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари ўрин олган.

Саммит якунида ташкилотдаги мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар қабул қилинади.

Маълумот учун, ТДТнинг ХI саммити 2024 йилнинг 6 ноябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда “Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик” мавзусида бўлиб ўтган эди. Саммитда ташкилотга аъзо беш давлат – Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, ТДТ кузатувчи мақомига эга мамлакатлар раҳбарлари иштирок этган. Давлат раҳбарлари ТДТ доирасидаги кўптомонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, бир қатор кўп томонлама ҳужжатларни, жумладан, якуний декларацияни имзолаганди. Жорий йил 21 май куни эса Венгрияда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркий давлатлар ташкилотининг матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га ТДТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 12-саммити жорий йилнинг 6-7 октябрь куни Озарбайжоннинг Габала шаҳрида “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида бўлиб ўтишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Озарбайжон Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг