Мирзиёев Озарбайжондан Тошкентга қайтяпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Баку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф тадбирлари якунлангач, Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яъқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйган. Мирзиёев Бакудан Тошкентга жўнаб кетган.

Маълумот учун, бугун, 24 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастури биринчи саммитида иштирок этди ҳамда СПЕКА доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.

Шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди, шу жумладан, эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Баку СПЕКА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг