Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президентини қабул қилди
Жамият
−
19 Май 2023
3848Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни тадбирлари доирасида Сиань шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молия институти ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.
Кейинги йилларда банк билан муносабатлар жадал суръатда ривожланаётгани, инвестициявий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар портфели 2 миллиард доллардан ошгани алоҳида қайд этилган.
Шунингдек, учрашувда камбағалликка қарши курашиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, хусусий секторни ривожлантириш борасидаги дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Янги Шериклик дастурини тез фурсатда қабул қилиш ва йирик қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18-19 май кунлари Хитойнинг Сиань шаҳрида Си Цзиньпин раислигида “Хитой – Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон Президентлари Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь