Мирзиёев Нарендра Моди билан видео-учрашув ўтказади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 11 декабрь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан видеоанжуман шаклидаги учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, тадбир кун тартибидан Ўзбекистон-Ҳиндистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Шунингдек, учрашувда коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши оқибатларини енгиб ўтишда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа тармоқларда кооперацияни кучайтириш ҳамда ҳудудлараро мулоқотлар, таълим ва гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга қаратилган устувор дастур ва лойиҳаларни кўриб чиқиши режалаштирилган.

Учрашув чоғида икки давлат етакчилари жаҳон ва Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашадилар, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши самарали курашиш чора-тадбирларини муҳокама қиладилар.

Олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилиниб, иқтисодиёт ва инновациялар, молиявий-техник кўмак, божхона иши ва савдони техник тартибга солиш, кадрлар тайёрлаш ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишга доир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Нарендра Моди

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг