Мирзиёев Москвадаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди
Жамият
−
06 Октябрь 2023
5512Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташриф дастурининг иккинчи кунида Москва шаҳрининг Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Кремль деворлари ёнида жойлашган ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимоясида мардларча жанг қилган ва ҳалок бўлган миллионлаб аскарлар хотирасига бағишлаб барпо этилган, аждодларимиз жасорати ва матонати рамзидир”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Президенти ёдгорликка гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Россияга сафарини Татаристондан бошлаганди. У Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасига борган, Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар ўтказган ҳамда Қозоннинг энг қадимги қисми – UNESCO'нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Қозондаги Кремлга бориб, Қул Шариф масжидида бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь