Мирзиёев машҳур брендлар билан ҳамкорлик қиладиган корхонага борди

Жамият

image

Бугун, 3 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Давлатобод туманидаги текстиль корхонасига борди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу текстиль корхонаси яқинда очилган бўлиб, дунёга машҳур бир қанча брендлар билан ҳамкорлик ўрнатган. Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлиб, бунинг ҳисобидан улкан иншоот барпо этилиб, Германия ва Туркиядан замонавий ускуналар олиб келинган. Корхонада мингга яқин иш ўрни яратилган.

Корхона йилига 1 миллион дона костюм-шим ишлаб чиқариш қувватига эга. Жорий йилнинг ўзида 15 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Давлат раҳбари ташриф чоғида ҳар доим маҳсулот чиқаришдан олдин бозорини топиш, жаҳон брендларини олиб келиш зарурлигини таъкидлади. 

Президент иш жараёнини кўздан кечириб, маҳсулотлар сифати ва экспорт салоҳиятини юқори баҳолади. Ушбу корхонада ёшларга иш ўргатиш учун ўқув маркази ҳам ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1 февраль куни Андижон вилоятига ташриф буюрган бўлса, 2 февраль куни Фарғона вилоятидаги бир қанча корхоналар фаолияти билан танишганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг