Мирзиёев Фарғонадаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди

Жамият

image

Бугун, 2 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага борди ва у ерда жойлашган тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Президент Қўштепа туманига бориб, ҳудудда жойлашган тўқимачилик корхонасини кўздан кечирди. Бу ерда пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни йўлга қўйилган бўлиб, 132 миллион евро эвазига катта фабрика ташкил этилган. Корхона Швейцария ускуналари билан жиҳозланган.

Қайд этилишича, мазкур корхона йилига 18 миллион метр аралаш мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Европа давлатлари ва Хитойга 85 миллион евролик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Бунинг учун корхонада сифат лабораторияси ташкил этилган.

Президент ташриф чоғида тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, таниқли брендлар билан ҳамкорлик ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозирги биринчи босқичда фабрикада 1500 нафар киши ишламоқда. Жорий йил мартда фабрикада тўқима мато ишлаб чиқариш бошланади. Шунингдек, Учкўприк туманида ип-калава ва мато тайёрлаш ҳамда пахтани қайта ишлаш корхоналари ташкил этилмоқда. Шунда кластердаги жами иш ўрни қарийб 5 мингтага етади.

Бу ерда ўқув ва касаначилик маркази ҳам очилган. Унда корхона учун зарур 4 та йўналишда мутахассислар тайёрланмоқда.

Ушбу кластер мажмуасида водий вилоятларида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда пахта ҳосилдорлигини ошириш, ип-калавани чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Водий вилоятларида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини жорий йилда 2,5 миллиард долларга етказиш имконияти борлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Мирзиёев тўқимачилик корхонаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг