Мирзиёев Лукашенкога табрик йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь резиденти Александр Лукашенкони дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги очиқлик, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган конструктив ҳамкорлик кенг миқёсдаги йўналишларни ўз ичига олади.

Ўзаро савдо ҳажми муттасил ошмоқда, саноат кооперацияси ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Минтақалар ўртасида кўп қиррали алоқалар мустаҳкамланмоқда, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги алмашинувлар кенгаймоқда. 

Бу Шавкат Мирзиёев Беларусь резиденти Александр Лукашенкога йўллаган табрикда алоҳида қайд этилди.

Қутловда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, аниқ амалий мазмун билан бойигани таъкидланган. 

Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь шериклигини икки мамлакат ва халқлар манфаатлари йўлида янада мустаҳкамлаш борасидаги интилиш қатъий эканини қайд этиб, Лукашенкога мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва давлат ишларида муваффақиятлар, Беларусь халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг