Мирзиёев Хоманаийга ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

"Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади", дейилади хабарда. 

Шавкат Мирзиёев Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учрагани, ҳалокатда вертолётнинг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Эрон Иброҳим Раисий Оятуллоҳ Али Хоманеий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг