Мирзиёев давлат мулкини хусусийлаштиришга доир қонунни имзолади
Жамият
−
15 Февраль
11922Кеча, 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Қонунга кўра, давлат мулкини хусусийлаштириш қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:
- аукцион;
- танлов савдолари;
- музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш;
- рақобатга асосланган мулоқот;
- биржа савдолари;
- давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини мулкий мажмуа тарзида хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш;
- давлат улушларини ва давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш;
- давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан ижарага бериш.
- Шунингдек, қуйидаги давлат мулки объектлари хусусийлаштирилади:
- давлат кўчмас мулк объектлари;
- давлат улушлари (акциялари, улушлари);
- давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари.
Қайд этилишича, давлат мулки тўлиқ ёки қисман хусусийлаштирилиши мумкин. Давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки бундан мустасно.
Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг бошланғич нархи ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланади. Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.