Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди
Жамият
−
02 Сентябрь 2023 12172 1 дақиқа
19-25 сентябрь кунлари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлайди.
Бу ҳақда Бош Ассамблея сессияси дастурига таяниб ТАСС хабар берди.
БМТ Бош Ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги 19 сентябр куни, анъанага кўра, Бразилия Президентининг нутқи билан бошланади.
Сўнгра АҚШ раҳбари нутқи режалаштирилган. Шу билан бирга, ассамблеянинг биринчи кунида Украина, Туркия, Жанубий Африка, Венгрия, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг чиқишлари ҳам режалаштирилган.
Дастурга кўра, мамлакатлар ўз хоҳиши билан вакиллик даражасини ўзгартириши ёки нутқни бошқа санага қолдиришни сўраши мумкин.
Акобир Сайидов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь