Мирзиёев бир гуруҳ чет элликларни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Жамият

image

Бугун, 25 август куни Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл инвесторларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш, самарали инновацион лойиҳалар ва қўшма дастурларни амалга ошириш, республикадаги кенг қамровли ислоҳотлар ва демократик ўзгаришларни, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги ибратли фаолияти учун қуйидагилар “Дўстлик” ордени билан мукофотланган:

  • Гуржий Степан Леонидович - Россия Федерацияси “Лукойл” акциядорлик жамиятининг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вице-президенти
  • Мухаммад Абунайян - Саудия Арабистони Подшоҳлиги “ACWA Power” компанияси  бошқаруви раиси
  • Мухаммад Жамил Ал-Рамахий  - Бирлашган Араб Амирликлари “Masdar” компанияси бош ижрочи директори
  • Жемил Казанжи - Туркия Республикаси “Aksa Energy” компанияси бошқарув кенгаши раиси
  • Мехмет Женгиз - Туркия Республикаси “Cengiz Holding” компанияси асосчиси
  • Шандор Чаньи - Венгрия Республикасининг “OTP Bank” бошқаруви раиси
  • Сейфоллах Гасеми - Америка Қўшма Штатларининг “Air Products” компанияси бошқаруви раиси
  • Пэрис Муратоглу - Франция Республикасининг “Total Eren” компанияси бошқаруви раиси

 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент мукофот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг