Шавкат Мирзиёев амалдорлар нима қилса, ўзгариш бўлишини айтди

Жамият 3582
image

Аввалроқ,  11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда Давлат раҳбари ўрта ва кичик бизнес соҳасининг истиқболи ҳақида гапирди: “Ўрта ва кичик бизнес эртанги бизга куч қудрат берадиган ташкилотлар шулар бўлади. Бизни боқадиган ташкилот шулар. Бу ҳаёт мамотимиз. Тадбиркор билан учрашиб, сени муаммонг нима, жойида бориб шароитини яратиб берсак, улар билан ҳақиқатда гаплашсак, ўзгариш бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев. 

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлар мурожатларини кўриб чиқиш  қабулхоналари ташкил этилганидан кейин Ўтган 3 ой мобайнидаунга 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг асосий қисми кредит, ер ажратиш ва бошқа масалаларга тегишли. Энг кўп мурожаатлар Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Самарқанд вилоятларига тўғри келган. 

Ушбу мурожаатларнинг 9 мингтаси ёки 75 фоизи жойида, шундан 40 фоизи бевосита туман даражасида ҳал бўлган. Бу ҳолат илгари қуйи бўғин раҳбарлари тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд муаммолар билан умуман шуғулланмаганидан далолат беради. 

Шу боис Бош вазирга жойлардаги қабулхоналарга тадбиркорлик субъектларидан тушаётган мурожаатларда кўтарилаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, республика даражасидаги муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини  кўриш топширилди. 

Президент Ховос тумани мисолида жойларда ҳар бир кичик бизнес субъекти билан ишлаш, уларнинг муаммосини тезкорлик билан ҳал этиш бўйича яратилган янги тизимни республиканинг барча ҳудудларида кенг жорий этиш  зарурлигини таъкидлади. 

Ушбу янги тизим натижасида Ховос туманида шу йил охиригача қарийб 1 триллион сўм инвестиция ўзлаштирилади. Кичик бизнес субъектлари 2 баробар ошиб, 7,5 мингта янги иш жойлари ташкил этилади. Экспорт 5 баробар кўпайиб, 3 миллион долларга етказилади.

“Ховосдаги дастлабки натижалар тадбиркорлар ва салоҳиятли инвесторлар доимий равишда мулоқот қилиб, уларнинг дардини эшитиб, муаммоларини ҳал этишга қаратилган ушбу тизимининг ўз вақтида йўлга қўйилганини яна бир бор исботлаб турибди", деди Шавкат Мирзиёев.

Видеоселекторда янги тадбиркорлик субъъектларини ташкил қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида топшириқлар берилди. Фаолияти тўхтаган корхоналарни тиклаш буйича жорий қилинган тизим асосида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Ўтказилган ўрганишларда 13 мингта тадбиркорнинг ер олиш, коммуникация тармоқларига уланиш, лицензия ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш буйича муаммолари борлиги аниқланган. 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×