Мирзиёев ҳам икки россиялик санъаткорни мукофотлади
Маданият-санъат
−
18:45
3832Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясининг халқ артистлари Сергей Безруков ва Андрис Лиепани Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотлади. Тегишли фармон бугун, 18 ноябрь куни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Сергей Витальевич Безруков Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри бўлса, Андрис Марисович Лиепа эса балет артисти, режиссёр саналади.
Билдирилишича, улар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, халқларимизнинг анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, хусусан, кино ва театр йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий қадриятларни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин ҳам бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
LiveБарчаси