Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни мукофотлади
Маданият-санъат
−
15:34
4650Ўзбекистонлик санъаткорлар Россия Президенти Владимир Путин фармони асосида “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Тақдирлаш тўғрисидаги фармон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.
Ҳужжатда келтирилишича, Россия Президенти Владимир Путин бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.
Билдирилишича, ҳар икки ижрочи ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Эртага, 19 ноябрь куни Москва шаҳридаги Кремль давлат саройида Россия Федерациясида “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида ўзбек санъати усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилади.
Маълумот учун, “Дўстлик” ордени Россияда 1994 йил баҳорида таъсис этилган. У Россия ва чет эл фуқароларига халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги хизматлари, фан ва маданият соҳасидаги ютуқлари учун берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Фаррух Зокировга “Халқ артисти” фахрий унвонини бериш тўғрисида фармон имзолаган эди. Шу йилнинг август ойида эса Севара Назархон Ўзбекистон халқ артисти бўлди.
LiveБарчаси