Миробод тумани аҳолиси икки кунга ичимлик сувидан узилади
Жамият
−
12 Сентябрь 2020
3637Жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрининг Миробод тумани айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матубот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шахар сув таъминоти” МЧЖ томонидан ҳам сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан 14 сентябрь соат 09:00 дан 15 сентябрь соат 13:00 гача Миробод туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:
• “Мовароуннаҳр” маҳаласида;
• “Минг ўрик” маҳалласида;
• “Салар” маҳалласида;
• Шимолий вокзал ҳудудида;
• Темир йўл прокуратураси биносида;
• Ломоносов номидаги Москва давлат университетида;
• Амир Темур кўчасидаги 29, 30, 43-сонли кўп қаватли уйларда;
• Туркистон кўчасидаги 8, 10, 33, 35, 64-сонли кўп қаватли уйларда;
• Саид Барака кўчасидаги 1, 18-сонли кўп қавтли уйларда;
• Содиқ Азимов кўчасидаги 5, 89, 89/1-сонли уйларда.
LiveБарчаси