Миробод тумани аҳолиси икки кунга ичимлик сувидан узилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрининг Миробод тумани айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матубот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шахар сув таъминоти” МЧЖ томонидан ҳам сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. 

Шу муносабат билан 14 сентябрь соат 09:00 дан 15 сентябрь соат 13:00 гача Миробод туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

•    “Мовароуннаҳр” маҳаласида;

•    “Минг ўрик” маҳалласида;

•    “Салар” маҳалласида;

•    Шимолий вокзал ҳудудида;

•    Темир йўл прокуратураси биносида;

•    Ломоносов номидаги Москва давлат университетида;

•    Амир Темур кўчасидаги 29, 30, 43-сонли кўп қаватли уйларда;

•    Туркистон кўчасидаги 8, 10, 33, 35, 64-сонли кўп қаватли уйларда;

•    Саид Барака кўчасидаги 1, 18-сонли кўп қавтли уйларда;

•    Содиқ Азимов кўчасидаги 5, 89, 89/1-сонли  уйларда.


Мақола муаллифи

Теглар

ичимлик суви

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг