Миришкорнинг ҳокими ўғрини тўғри демагани учун узр сўради

Жамият

image

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов билан боғлиқ видео ижтимоий тармоқларда тарқалгани, ҳоким даладан маккажўхори ўғрилаётган ёши 60 атрофидаги кишини лаънатлагани, ҳақоратлагани ва ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ораджан кўп ўтмай, Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов халқдан узр сўраб чиқди. У видеода шундай дейди:

“Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг меҳнатини инобатга олган олган ҳолда Испания давлатидан маккажўхори уруғини олиб келдик. Бир гектардан ўн тоннадан маккаси тайёр турибди.

Лекин туманимизнинг экспорт салоҳияти ҳақида мен қайғурмасам, ким қайғуради? Ҳоким сифатида мен буни ҳам ўйлашим керак, тадбиркорни ҳам ўйлашим керак.

Тўғри, инсон сифатида, жаҳл устида фуқарога нисбатан ҳақорат сўзини ишлатиб қўйдим. Ҳоким сифатида, раҳбар сифатида бу сўзни ишлатмаслигим керак эди. Шунинг учун халқимиздан қўлимни кўксимга қўйиб узримни сўрайман. Бу хато-камчилигимни бошқа қайтармайман, деб ваъда бераман”.


Мақола муаллифи

Теглар

Миришкор тумани Равшан Комилов

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг