Яна бир ҳокимнинг фуқарони ҳақоратлагани акс этган видео тарқалди
Жамият
−
09 Октябрь 2019
9228Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов даладан рухсатсиз ва ўғринча маккажўхори ёши 60 атрофидаги эркакка дакки бериш мақсадида уни ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Ушбу воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалган эди. Унда 60 ёшлар атрофидаги эркак набиралари билан даладан рухсатсиз маккажўхори туриб чиқиб, автомобининг юкхонасига жойлаб кетаётганда, туман ҳокими Равшан Комилов келиб қолади.
“Невараларингизни ҳам ўғирликка ўргатяпсизми? Нимага ўғрилайсан? Уялмайсанми, оғайни? Бечора бир тадбиркор экибди, бунинг экспортини қилади. Туманнинг экспорти шуни бўйнида ётибди. Сен олиб кетсанг тўртта, у олиб кетса тўртта... Падарингга лаънат. Уятсиз! Виждонинг чирисин сени. Очкўз. Очингдан ўл ундан кўра. Сотиб ол, меҳнат қил, падарингга лаънат сени. Невараларингга ўғриликни ўргатгандан кўра, ўзингни ос икки метрлик ип билан”, дейди Равшан Комилов.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганини маълум қиларкан, Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини очиқлайди.
LiveБарчаси