“Миллий тикланиш” раиси ўринбосари Алишер Қодировнинг фикри нотўғри талқин қилинаётганини айтди

Жамият

image

Алишер Қодиров бир кун аввал жойлаган постида ўлим жазосини тиклашни назарда тутмаган, унинг гаплари нотўғри талқин қилинмоқда.  Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раисининг мафкуравий масалалар бўйича ўринбосари Миродил Абдураҳмонов айтди.

Унинг сўзларига кўра, Қодиров оғриқли бир ҳолатга эътибор қаратган ва ўзи ҳам фикр-мулоҳазаларини ички бир ҳаяжон билан қоғозга туширган. 

“Зотан, мурғак болага нисбатан бундай махлуқликни бошқача ёндашув билан изоҳлаб бўлмасди. Аммо кўпчилик “Алишер Қодиров ўлим жазосини қайтариш таклифини илгари сурди” деган хулосани чиқармоқда. Балки, Қодировнинг хаёлидан шундай фикр ўтгандир ҳам. Аммо юқоридаги хулосалар кўпроқ депутатнинг “мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак” деган фикри нотўғри талқин қилинаётганини англатади.

Биламизки, Бош Қомусимизда оғир жиноят содир этганлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши белгиланган. Балки, Алишер Қодиров “яшамаслиги керак” ибораси билан айнан шу моддани назарда тутгандир. Ёки бундайлардан жамиятни тозалаш керак деганда айнан ана шу модда хаёлига келган бўлиши мумкин!” дейди Миродил Абдураҳмонов.

Миродил Абдураҳмонов Алишер Қодиров ва у етакчилик қилаётган партиянинг Конституциявий ислоҳотлар ташаббускорларидан бири бўлганини, референдум арафасида Алишер Қодировнинг ўзигина эмас, бутун бошли партия ушбу моддани тўла қўллаб-қувватлаганини англатишини келтириб ўтган.

Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, Алишер Қодировнинг оғриқли мулоҳазаларини ҳатто Олий Мажлисдаги айрим ҳамкасблари ҳам нотўғри тушунган.

“Назаримда, ҳар қандай ҳолатда, ҳатто оғриқли эҳтирослар тошиб кетган тақдирда ҳам фикр ва мулоҳаза нотўғри таржима қилинмаслиги керак. Агар А.Қодиров оғир жиноятларга нисбатан ўлим жазоси қайта тикланиши кераклигини айтмоқчи бўлганида, у бу фикрни ялтир-юлтур қоғозларга ўраб ўтирмай, шартта айтган бўларди. Ҳар қалай, Алишер Қодировнинг бунақа масалаларда қатъий эканини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак” дейди . “Миллий тикланиш” демократик партияси раисининг мафкуравий масалалар бўйича ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Алишер Қодиров Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган даҳшатли воқеа фонида бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея фикр билдирганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев эса бунга жавобан ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилишни тавсия қилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Қодиров ўлим жазоси Миллий тикланиш Миродол Абдураҳмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг