“Давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ”. Тожиев Қодировга қарши
Жамият
−
12 Июль
12659Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган даҳшатли воқеа фонида бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея фикр билдирганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев эса фракциядошининг қарашларини инкор қилиб чиқди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
“Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак” дегандек гап. Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман”, деб ёзади Тожиев.
Депутат ўз фикрини қуйидаги сабаблар билан изоҳлаган:
- Биринчидан, ўлим жазоси эҳтимолий нохолис ўтказилган тергов ёки нотўғри чиқарилган ҳукм таъсирида жазоланган бегуноҳ инсоннинг ҳаёти бутунлай йўқотилишига олиб келиши мумкин. Тарих тирик гувоҳ. Суд қарори қанчалик адолатли кўринмасин, йиллар ўтиб жиноятчи аслида умуман бошқа шахс бўлганлиги аниқланган кейслар жуда кўп. Мисол учун каннибал Чикатило Унинг қотиллиги деб бошқа инсон ўлим жазосига ҳукм қилинган.
- Иккинчидан, ўлим жазоси жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатмайди. Жиноятлардан тийиб турадиган самарали воситалардан бири жазонинг шафқатсизлигида эмас, муқаррарлигида намоён бўлади.
“Қолаверса, ўзга бир инсоннинг умрига нуқта қўйишга сабабчи бўлган қотилга ўлим жазосини берсак, ўша ваҳший кимсадан фарқимиз қолмайди. Давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ, деб ўйлайман. Яшаш бу табиий ҳуқуқ!” дейди Одилжон Тожиев.
Спикер ўринбосари ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилишни тавсия қилган.
LiveБарчаси