3 ёшли гўдак ваҳшийларча ўлдирилди
3-саҳифа
−
11 Июль
10004Тошкент шаҳрида 31 ёшли эркак ўзи билан бирга қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёлнинг биринчи турмушидан туғилган 3 яшар ўғлини пичоқлаб, ўлдирди.
Қотиллик содир этилгани ҳақидаги маълумот 10 июль куни тунда тармоқларда тарқалди. Маълум бўлишича, воқеа 9 июль куни тунги соат 3 лар атрофида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган. Жиноят содир этилган кўп қаватли бинога масъул бўлган шахснинг сўзларига кўра, айбланувчи ва вафот этган боланинг онаси кўп қаватли уйга ижарада яшаш учун келганига ҳали кўп бўлмаган. Унинг қўшимча қилишича, жиноят содир этилган куни жиноятчи наркотик дори воситасини қабул қилган. Эркак аёлнинг телефонда бошқа бир киши билан гаплашаётганини эшитиб, жаҳл устида аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ташлаган.
“Булар эр-хотин экани ҳақида маълумотимиз йўқ. Ижарада яшаш учун келганига ҳам кўп бўлмади. Ҳали қўшнилар билан танишишга ҳам улгуришмаган. Шахсан мен ҳам бу уйда ижарачи борлигини 2 кун аввал билдим.
QALAMPIR.UZ Жиноят содир этилган маҳалла нозири, шунингдек, маҳалла масъулларига юзланди. Бироқ уларнинг ҳеч қайсиси расмий маълумот беришни истагани йўқ. Яшнобод туман ҳокими ёрдамчиси Отабек Мирзаев эса ҳолат юзасидан ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтиб ўтди.
Ўзини танитишни истамаган маҳалла фаолларидан бири воқеани юқоридагидан бошқачароқ тасвирламоқда.
“Жиноятчи наркотик дори воситаси таъсирида бўлган. Кечаси бола йиғлаган. Бу эркакка ёқмаган. Наркотик таблетка таъсирида бўлган эркак 3 яшар болани пичоқлаб ўлдирган.
Аёл ёрдам сўраб кўчага қочиб чиққан, эркак уни ортидан қувиб кетган, бунга гувоҳ бўлган қўшнилар дарҳол ички ишлар органларига хабар берган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари келиб, эркакни олиб кетган”, дейди у.
Ўзини танитишни истамаган аёлнинг қўшимча қилишича, эркак Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида, аёл эса Тошкент вилояти Қибрай туманида доимий рўйхатда турган
Ҳозиргача ижтимоий тармоқларда йигит ва қизни таниганлар ҳолат нима учун ва қандай содир бўлгани ҳақида ўз фаразларини тақдим этмоқда. Тармоқдагилар ва юқоридаги икки гувоҳнинг айтганлари ҳам расмий ва тасдиқланган маълумот эмас. Бош прокуратура ҳам ҳозиргача воқеа қандай содир бўлганига аниқлик киритмади. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳозирча, ҳолат юзасидан Бош прокуратурага расмий ахборот бериб, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланганини маълум қилган.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ҳам ҳолат юзасидан изоҳ бериб, эркак қамоққа олинганини маълум қилди.
LiveБарчаси