“Миллий тикланиш”дан четлатилган депутат “Адолат” СДПга аъзо бўлдими?
Жамият
−
21 Октябрь 2019
10024Аввалроқ, Қобил Дусов “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзолигидан четлатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қобил Дусов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Адолат” социал-демократик партиясини танлагани ва аъзо бўлганини ёзиб чиқди.
Шундан сўнг, “Адолат” социал-демократик партияси расмий баёнот билан чиқди ва Қобил Дусов партия сафига олинмаганини маълум қилди.
“Бугунги кун ҳолатига “Адолат” СДПнинг туман, шаҳар ташкилотлари томонидан Кабул Дусов партия аъзолигига қабул қилинмаган”, дейилади “Адолат” СПД хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси бўлган Қобил Дусов Яшнобод тумани аҳолиси билан ёқалашгани, уларга қўпол муносабатда бўлгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
LiveБарчаси