Депутат Қобил Дусов Яшнобод тумани аҳолиси билан ёқалашди

Жамият

Ижтимоий тармоқларда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Қобил Дусов Яшнобод туман аҳолиси билан жанжаллашаётгани видеоси тарқалди.

Маълум бўлишича, депутат кўпхонадонли уйнинг биринчи қаватидан офис олган ва у ерга Махтумқули кўчасидан тўғри йўл солмоқчи бўлган. Бунга маҳаллий аҳоли қаршилик кўрсатган, чунки янги йўл у ерда жойлашган болалар майдончасига зарар етказиши мумкин бўлган.

Энг асосийси, депутат ушбу йўлни ўтказиш учун тегишли органлардан олинган ҳеч қандай рухсатномани кўрсатмаган. Рухсатномани кўрсатишни талаб қилган маҳалий аҳолига депутат ҳурматсизлик билан муносабатда бўлган. Хусусан, депутат ёши ўзидан катта бўлган одамга қараб “Сан кимсан ўзинг?”, деб бақиргани, яна бир киши билан ёқалашгани видеода акс этган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ депутат Қобил Дусов ижтимоий тармоқларда ўзининг зиддиятли фикрлари, жумладан аёлларни давлат бошқаришига йўл қўймаслик каби сўзлари билан чиқиш қилиб, кўплаб танқидларга учраган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг