Миллий боғда 4 ёшли қизалоқ чўкиб, вафот этди

Crime

image

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган Миллий боғ сайилгоҳи ҳудудидаги ташкил этилган чўмилиш соҳилида 4 ёшли қиз чўкиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан, Бош прокуратуранинг матбуот хизматининг раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 5 август куни соат тахминан 16:30 да содир бўлган. айнан ўша вақтда Тез тиббий ёрдам маркази орқали 102 тизимига ҳам чақирув келиб тушган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 1967 йилда туғилган аёл 4 ва 8 ёшли иккита набираси билан чўмилиш мақсадида Миллий боғ сайилгоҳи ҳудудига борган. Чўмилиш жараёнида эса 4 ёшли қизалоқ сувга чўкиб кетган. 

Тез тиббий ёрдам маркази маълумотларига кўра, ҳодиса жойига етиб борган тиббиёт ходимлари томонидан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ, қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган ва у воқеа жойида вафот этган. 

Маълум қилинишича, қизчанинг танасида ҳеч қандай тан жароҳати аломатлари аниқланмаган. 

Билдирилишича, бир қатор органлар, жумладан, Тергов тезкор гуруҳи, прокуратура, Суд тиббий экспертиза бюроси ходимлари томонидан қизнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида чўмилиш мақсадида Бўзсув каналига борган 16 ёшли бола чўкиб кетганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends