Миллиардерлар умрни узайтирувчи таблетка ишлаб чиқиш учун катта пул тикмоқда
Саломатлик
−
07 Декабрь
4762Миллиардерлар умрни узайтирувчи таблеткаларни яратишни молиялаштирмоқда. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.
Унга кўра, бундай таблеткалар охир-оқибат оддий одамлар сотиб ололмайдиган даражада қиммат нархда бозорга чиқади ва фақатгина бойларни “ҳашаматли, имтиёзли зомби”га айлантириб қўяди.
“Дорилар фақат уларни сотиб олишга қодир бўлганлар учун мавжуд бўлади. Дунё эса, “дабдабали, имтиёзли зомби”ларга тўла бўлади”, дейилади хабарда.
MIT Technology Review маълумотларига кўра, Америка биотехнология тадқиқот компанияси асосчиси Альтос Лабснинг амалга оширмоқчи бўлган Retro BioScience инновацияси узоқ умр кўриш бўйича Google асосчиси Ларрй Пейжнинг 2013 йилда бошлаган худди шундай Calico Labs лойиҳаси билан деярли бир хилдир.
Ўтган йилнинг апрель ойида ChatGPT асосчиси Сэм Альтман ушбу биотехнологик стартапига 180 миллион доллар миқдорида пул тикканлиги маълум бўлган. Қолаверса, Жефф Безос қариш жараёнини йўқотишни ўрганаётган Альтос Лабс компаниясига 3 миллиард доллар сармоя киритган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган Сидарс-Синай тиббиёт маркази олимлари инсон юраги функцияларини бажара оладиган махсус чипни ясаганди. Билдирилишича, ушбу нанотехнология турли касалликларни даволашда қўлланилиши мумкин. Хусусан, у саратон муолажасига доир тадқиқот ва синовларда асқатиши, бундан ташқари, митти қурилма юрак фаолиятини батафсил ўрганиш ҳамда унинг касаллик пайтидаги ҳолатини текшириш имконини беради.
LiveБарчаси