Миллиардер аёл Осиёда биринчи марта футбол ассоциацияси раҳбарига айланди

Спорт

image

Таиландлик суғурта магнати Нуалпан Ламсам мамлакат футбол ассоциацияси президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда AFP хабар берди.

“Мадам Панг” номи билан танилган “Muang Thai Insurance” компаниясининг бош директори, шунингдек, Таиланд миллий футбол жамоаси менежери Нуалпан Ламсам мамлакат футбол ассоциация бошқарув кенгашининг ёпиқ йиғилишидан сўнг Осиёда футбол ассоциациясининг энг юқори лавозимига сайланган дастлабки аёл президентга айланди.

Нуалпан ўтган йили Камбоджада бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё ўйинларида терма жамоанинг ёмон ўйини ва Индонезия билан ўйинчиларнинг келишмовчилигидан сўнг истеъфога чиққан Сомёт Пупанмундан бошқарувни қабул қилди.

“Мен хурсандман, бу ҳақиқатан ҳам менинг ниятим эди. Менга овоз берганларга раҳмат айтаман. Футбол - бу халқ спорти ва бу бутун Таиланд аҳолисининг умидидир”, дейди 57 ёшли Нуалпан.

Нуалпан Ламсам футбол ассоциациясининг бюджети ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун тўғри ишлатилмагани ҳақида тўхталиб, футбол ассоциациясида шаффофликни оширишга ваъда берди.

Нуалпан 2021 йилдан бери миллий футбол жамоаси менежери лавозимида ишлаб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ламсам Осиё кубогида мамлакат терма жамоаси футболчиларига Ўзбекистон термаси устидан ғалаба қозонса, катта бонус бермоқчи бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд Мадам Панг Нуалпан Ламсам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг