Ўзбекистонга мағлуб бўлган таиландликлар катта пулдан қуруқ қолди
Спорт
−
31 Январь
27377Кеча, 30 январь куни Осиё кубоги 1/8 финали доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Таиланд баҳсидан олдин таиландлик футболчиларга агар ғалабага қозонган тақдирда, 4 миллион бат (113 минг АҚШ доллари) ваъда қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда “Vietnam.vn” сайти хабар берди.
Манбага кўра, Таиланд терма жамоаси менежери ва мамлакатда кўзга кўринган миллиардер сифатида танилган Панг хоним баҳсдан олдин ғалаба учун футболчиларни мукофотлашини билдирган, бироқ таиландликлар Ўзбекистон терма жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.
Қайд этилишича, Панг хоним Ўзбекистон билан ўйингача ҳам футболчиларни турнир гуруҳ босқичидаги муносиб иштироки учун тақдирлаган. У Таиланд нимчорак финалга чиққани учун терма жамоага ўз ҳисобидан 5 миллион бат (141 минг АҚШ доллари) ажратган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь