“Миллат етакчиси”. Имомали Раҳмонга бағишланган музей очилди (фоторепортаж)

Олам

image

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ўғли – Миллий Мажлис раиси ва Душанбе ҳокими Рустам Имомали билан Тожикистон Миллий Университетининг иқтисодиёт ва молия факультети биносида ташкил этилган Миллат етакчиси музейини очди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Мақолада Имомали Раҳмонга “Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – миллат етакчиси” дея таъриф берилган.  

Ушбу музей мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган бўлиб, унда мамлакатни 27 йилдан буён бошқариб келаётган Имомали Раҳмоннинг илм-фан ва таълимнинг турли соҳаларини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасига оид экспонатлар жойлаштирилган. 

Қайд этилишича, Тожикистон Миллий университети Илмий Кенгаши 2020 йил 18 августида миллат етакчиси Имомали Раҳмоннинг ушбу таълим муассасасида ўқиган даврларини ўзида акс эттирган музейни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилган. 

“Миллат етакчиси музейи томошабиннинг ўзини ўзи англаш ва ватанпарварлик туйғусини, ғурурини ва эстетик дидини кучайтирадиган экспонатларнинг ўзига хослиги ва мазмуни инобатга олинган ҳолда, ҳозирги замон талаблари асосида яратилган. 

Музей экспонатлари Имомали Раҳмоннинг ушбу муассасада ўқиган даврини ва қабул учун ариза, кириш имтиҳони учун иншо мавзуси, талабалик гувоҳнома, рейтинг дафтарчаси, диплом, битирув буйруғи каби энг ноёб ҳужжатларни ўз ичига олади. 

Музей иккита залдан иборат: "Таълим" ва "Мустақиллик", экспонатлар тарихий жиҳатдан тартибга солинган. 

"Таълим" залига кираверишда ХХ асрнинг 70-80-йиллари ўқувчиларининг столи мавжуд бўлиб, уларда Имомали Раҳмон ўтирган. Деворларга 70-80 йилларда қишлоқ хўжалиги ҳисоби факультети ўқитувчиларининг фотосуратлари, факултетнинг собиқ талабаси Имомали Раҳмоннинг давлат имтиҳонларини топширгандан сўнг тушган сурати, ўртоқларининг қўшма фотосурати жойлаштирилган.   

Музейнинг "Мустақиллик" зали миллат етакчиси, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг Тожикистон Миллий Университетига ташрифлари ва ушбу университетнинг Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30-йилида эришган ютуқларига бағишланган.  

Ушбу кенг залнинг яна бир бурчаги Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон асарлари ва миллат раҳбарига бағишланган материаллар билан безатилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон Рустам Раҳмон

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг