“Милан” мураббийлик пости учун асосий номзод маълум бўлди
Спорт
−
15 Май 2024 3987 1 дақиқа
“Милан” Марсело Гальярдони жамоага бош мураббий этиб тайинлаши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио Х саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти 48 ёшли аргентиналик мутахассис билан шартнома тузишга ҳаракат қилади. Ҳозирда Гальярдо Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубини бошқармоқда.
Гальярдо ўзининг профессионал фаолияти давомида “Насьонал” ва “Ривер Плейт” клубларида ишлаган ва 13 та соврин ютган.
“Милан” 2023/2024 йилги мавсум якунида амалдаги бош мураббий Стефано Пиолини истеъфога чиқаради.
36-турдан кейин “Милан” 74 очко билан А Cерияда 2-ўринда бормоқда. “Интер” муддатидан аввал 92 очко билан мамлакат чемпионига айланди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь