“Милан” Леау билан шартномани узайтирди

Спорт

image

“Милан” келаси ҳафта португалиялик футболчи Рафаэль Леау билан шартномани узайтирганини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Twitter саҳифасида маълум қилди.

Португалиялик ярим ҳимоячи Италия клуби билан шартномани 2028 йилга қадар имзолаган. Футболчининг маоши йилига беш миллион евро ва бонуслардан иборат бўлади.

Рафаэль Леаунинг шартномасидаги товон пули 175 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда Леау А Сериянинг 32 та учрашувида 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Милан” Рафаэль Леау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг