“Милан” испаниялик футболчи трансфери бўйича ҳаракатларини кучайтирмоқда
Спорт
−
03 июл 2023 2610 1 дақиқа
Италиянинг “Милан” клуби раҳбарияти келаси ҳафтада “Атлетико” ҳужумчиси Алваро Моратанинг агенти билан кўришади. Бу ҳақда футбол журналисти Даниэле Лонго ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, бўлажак учрашувда томонлар 30 ёшли испаниялик футболчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилади. Ҳозирда “россонерилар”нинг асосий мақсадларидан бири ҳужумни кучайтириш. Клуб 12-15 миллион евро эвазига Мората билан шартнома имзолаш мумкинлигига ишонмоқда.
2022/2023 йилги мавсумда Мората “Атлетико” сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Мората фаолияти давомида Туриннинг “Ювентус”, Лондоннинг “Челси” ва Мадриднинг “Реал” клубларида ўйнаган. “Transfermarkt” ҳужумчининг ҳозирги қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август