Миграция инқирози: “Turkish Airlines” Европа давлатларига ваъда берди

Олам

image

“Turkish Airlines” авиакомпанияси ўз самолётлари бортида Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларини Минскка олиб бормасликка ваъда берди. Бу ҳақда Польша раҳбари идораси вакили Якуб Кумоҳ маълум қилди. 

“Turkish Airlines” Минскка борадиган самолётлари бортига Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларини қабул қилмаслигини тасдиқлади, дипломатик паспортга эга бўлганлар бундан мустасно”, деган у.

Польша расмийларининг фикрича, Беларусь раҳбарияти Яқин Шарқдан муҳожирларни кейинчалик Европа Иттифоқи билан чегарага жўнатиш мақсадида ўз мамлакатига атайлаб жалб этиб, ЕИдаги вазиятни беқарорлаштиради.

Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Польша чегарасидаги жорий миграция инқирозини бартараф этиш чораларига ишора қилиб, авиакомпанияларга, жумладан, Беларусь авиакомпанияларига нисбатан қўшимча санкциялар жорий этиш зарурлиги ҳақида айтган.

Польша хизматлари маълумотларига кўра, ҳозирда Беларусда 15 минггача муҳожир бўлиши мумкин, улардан 2-4 минг нафари Польша чегаралари яқинида тўпланган.

2021 йилда Польша чегарачилари Польша-Беларусь чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга 33 мингга яқин уринишнинг олдини олди.

8 ноябрь куни вазият кескинлашди — бир неча минг муҳожир чегарага яқинлашди ва вақти-вақти билан катта гуруҳлар бўлиб тўсиқларни бузиб, Польшага киришга ҳаракат қилмоқда. 

Аввалроқ, Европа Иттифоқи Польша-Беларусь чегарасидаги мигрантлар билан боғлиқ вазият туфайли декабрь ойи бошида “Аэрофлот” ва Туркиянинг “Turkish Airlines” авиакомпаниясига санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Кейинчалик, Туркия муҳожирларни Беларусга олиб ўтишга алоқадорлик айбловларини рад этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Минск Сурия Ироқ Яман

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг