Мигрантларнинг Россияга киришида енгиллик бериш таклиф қилинди
Олам
−
14 Декабрь 2020
10545Россия қурилиш вазирлиги ва уй-жой хўжалиги давлат корпорацияси меҳнат муҳожирларининг мамлакатга кириб, қурилишларда ишлашини осонлаштириш учун лойиҳа ишлаб чиқди. Таклиф ИИВ, Меҳнат вазирлиги ва Роспотребнадзор билан келишилган ҳолда кўриб чиқиш учун РФ Ҳукуматига киритилган.
“Айни вақтда Россия Қурилиш вазирлиги Россия Федерацияси ҳудудидаги бир нечта қурилиш объектларида ишлашга жалб қилинган меҳнат муҳожирлари учун кириш шартларини соддалаштириш масаласи устида ишламоқда. Шу билан бирга, Россия Федерацияси ҳудудига фақат санитария-эпидемиологик назоратни кафолатлаган ташкилотларга рухсат бериш таклиф қилиняпти”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Россияга меҳнат муҳожирларини олиб келаётган ташкилотлар хорижий ишчиларни миграцион ҳисобга қўйиш, улар билан меҳнат шартномаси тузиш мажбуриятини олади. Москвада ишлаш учун мигрантлар патент расмийлаштириши керак бўлади.
Мамлакат Қурилиш вазирлиги 1 декабрь ҳолатига кўра мамлакатнинг 77 вилоятидан 50 тасидаги қурилиш майдонларида муҳожирлар етишмовчилиги кузатилаётганини айтган. "Работа в России" сайтининг хабар беришича, қурилиш соҳасида ишчи кучига бўлган талаб 190 мингдан ортиқ одамни ташкил қилади. Ҳозирда қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Украина ва Тожикистондан келган муҳожирлар етишмаяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь