Мигрантлар диққатига: Россияда вақтинчалик қолиш муддати узайтирилди
Жамият
−
17 Декабрь 2020
8290Коронавирус пандемияси муносабати билан Россияда мигрантларнинг вақтинча яшаш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тегишли қарори қабул қилинган.
“Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 18 апрелдаги 274-сонли “Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига қуйидаги ўзгаришлар киритилсин: а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги «2020 йил 15 декабргача» деган сўзлар «2021 йил 15 июнга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин”, дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда доимий ёки вақтинча яшаш рухсатномасининг муддати тугаган хорижликлар 15 декабргача мамлакатда қолиишга рухсат берилган эди.