Путин муҳожирларнинг Россияда қолиш муддатини яна узайтирди

Жамият 6490
image

Россияда доимий ёки вақтинча яшаш рухсатномасининг муддати тугаган хорижликлар 15 декабргача мамлакатда қолиишга рухсат берилди. РФ Президенти Владимир Путин тегишли фармоннинг амал қилиш муддатини янгилади. Янги фармон 23 сентябрда имзоланган, бироқ 16 сентябрда кучга кирган.

Ҳужжатга мувофиқ чет элликлар 15 сентябргача амал қилиш муддати тугаётган ҳужжатларини (виза, вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномаси, миграцион карта ва бошқалар) узайтирмаса бўлади. Бу фармон ишлаш учун руҳсатнома ва патентга тааллуқли эмас.

Шунингдек, Путин шахсий гувоҳномаларининг муддати ўтган чет элликларга Россияни “ўз фуқаролик ҳолати”да тарк этишга рухсат берди.

Фармон билан Россиядан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган хорижликларни мамлакатдан ихтиёрий чиқиб кетиш муддати тўхтатилди. Шундай қилиб, 15 декабргача чет элликларга нисбатан чиқариб юбориш ва депортация қилиш каби қарорлар қабул қилинмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти 18 апрель куни мамлакатда қолиш муддати 15 март куни тугаган меҳнат муҳожирларига 15 июнгача эркин юриш ва ишлашга рухсат берувчи фармонни имзолаганди. Кейинроқ бу муддат 15 сентябргача узайтирилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 244
Рейтинг: 3
Теглар
t
×