Россияда мигрантлардан вақтинча патент талаб қилинмайдиган бўлди

Олам

image

Россия Федерациясида коронавирус пандемияси сабаб хориждан келиб мамлакатда меҳнат қилаётган муҳожирларга қатор енгилликлар бериладиган бўлди. РФ Президенти Владимир Путин тегишли фармонга имзо чекди.

Бугун, 18 апрель куни имзоланган фармонга кўра, 15 мартдан 15 июнга қадар бўлган вақт давомида тугайдиган қуйидаги ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилади:

•    виза
•    вақтинча яшаш учун рухсатнома
•    яшаш гувоҳномаси
•    ишлаш учун рухсатнома, патент
•    чет эл ишчиларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома.

Шу ўринда, илгари берилган визалар, ишлаш учун рухсатномалар, патентлар, вақтинча яшаш учун рухсатномалар, яшаш учун рухсатномалар, Давлат дастурида иштирок этганлик гувоҳномалари 15 июнгача бекор қилинмайди.

Шунингдек, фармонда қайд этилишича, 15 мартдан 15 июнгача бўлган даврда иш берувчилар ва ишларнинг (хизматларнинг) буюртмачилари Россия Федерацияси қонунларида белгиланган тартибда Россия Федерациясига виза талаб қилинмайдиган ва патентга эга бўлмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ишчилар сифатида жалб қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар. Бунда мамлакатда ўрнатилган чекловлар ва аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлашга қаратилган бошқа чораларини бажариш шарти қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант патент

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг