МИБ фуқароларни фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди
Жамият
−
05 Июнь
17846Мажбурий ижро бюроси фуқароларни МИБ номидан фойдаланиб, фирибгарлик қилишга уринаётганларга алданиб қолмасликка чақирди.
Кейинги вақтларда, ижтимоий тармоқларда, яъни Telegram тармоғи орқали Мажбурий ижро бюросидан фуқароларга, гўёки уларнинг зиммасида қарздорлик мавжудлиги ва бунинг айрим (номаълум) иловаларни юклаб олишни тавсия этилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу ижтимоий тармоқлар орқали юборилаётган хабарлар Мажбурий ижро бюросига алоқаси йўқ ва бу каби кибер фирибгарлик ҳолатларидан фуқароларнинг эҳтиёт бўлиши ҳақида муқаддам ҳам огоҳлантирувчи хабарлар берилган.
“Шуни унутмаслик керакки, Мажбурий ижро бюроси иш юритувидаги мавжуд ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик ва ижро ҳаракатлари бўйича хабарлар мобил SMS кўринишида ҳамда алоҳида “MIB” инфо номерик ёрдамида берилади”, дейилади хабарда.
Telegram орқали юборилаётган мобил иловалар эса аслида фирибгарларнинг алдов йўли бўлиб, ушбу илова юкланган ёки ишлатилган заҳоти фирибгар фуқаронинг банк пластик картаси маълумотларини (кодлари ва бошқа) ҳамда пул маблағини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳар ИИББ аҳолиси орасида фирибгарликнинг янги туридан жабрланаётганлар кўпайганини аниқлаган ва фуқароларни бундан огоҳлантирганди.
LiveБарчаси