МИБ директори Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди
Жамият
−
12 Октябрь 2020
15367Бугун, 12 октябрь куни Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.
Ботир Қудратхўжаев 2016-2017 йилларда Тошкент шаҳри прокурори бўлган, ундан аввалроқ 2014−2016 йиллара эса Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган.
У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳотамов Наманганга прокурор этиб тайинланди.