Метронинг Сергели йўналишини қуриш якунига етяпти
Жамият
−
07 Октябрь 2020
6200Тошкент метрополитени Сергели йўналишини қуриш ишлари якунланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Умумий қиймати 82,66 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мега лойиҳада дастлабки қурилиш ишлари 2017 йил бошида бошланган бўлиб, ҳозирда ўз ниҳоясига етиш арафасида турибди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси қурувчилари томонидан ҳозиргача “Чоштепа”, “Тошкент ҳалқа йўли”, “Сергели”, “Афросиёб” ва “Қипчоқ” бекатларида асосий қурилиш ишлари якунланиб, ташқи ва ички қисмларга безак бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу кунгача бекатлар оралиғидаги икки йўлли пўлат изларнинг жами 12,8 километр қисмига темир йўл излари тўлиқ ётқизилди. Қайд этилишича, “Чоштепа” бекати Чилонзор йўналишидаги “Олмазор” ер ости бекати билан боғланади.
Ушбу лойиҳа якунига етгач 214 та янги иш ўрни ҳам яратилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 август куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида яна 2 та бекат ҳамда ерусти айлана линиясининг бир қисми ишга тушган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь