Метронинг Чилонзор йўналишини ТТЗгача узайтириш режалаштириляпти

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясини ТТЗ мавзесигача узайтириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев маълум қилди.

Бунда асосий эътибор Чирчиқ, Қибрай, Ғазалкент шаҳарларидан Тошкентда ишлашга келаётган фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган.

2021 йилда Қўйлиқ бекатидан Қипчоқ бекатигача қурилиш ишларини якунлаш режалаштирилган бўлиб, бу йўналишларни бирлаштириш имконини беради.

2022 йилда ТТЗ томонга қараб 4 та бекат қуриш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Беруний бекатидан Олмазор бекатигача 2 та бекат қуриш таклиф қилинган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунда пойтахтда аҳолининг атиги 33 фоизи жамоат транспортидан фойдаланади, ривожланган шаҳарларда бу кўрсаткич 60-70 фоизни ташкил қилади. Қурувчиларнинг айтишича, янги метро бекатлари қурилиши аҳолини метро хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш имконини беради.

Янги метро бекатларнинг очилиши жамоат транспортининг 56 та йўналишини оптималлаштиришга, 170 минг кишига транспорт хизматини яхшилашга имкон берди ва йўлга сарфланадиган вақтни 15-20 дақиқага камайтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг