Метрода эркаклар ва аёллар алоҳида навбатда туриши сўралгани ростми? Изоҳ берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Беруний метро бекатида ходим томонидан эркаклар ва аёллар алоҳида навбатда турилиши сўралгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Метрополитен хизмати изоҳ берди.

“Ушбу маълумот ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходими ўз лавозим йўриқномасига амал қилган ҳолда касса олдида жамоат тартибини сақлаш бўйича ўз фаолиятини олиб борганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, йўловчилардан бу каби ёлғон маълумотларни ўзаро тарқатмасликлари сўралиб, ёлғон маълумотларни тарқатганлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Метро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг