“Металлург” бошлиғи “Машъал” бош мураббийига мушт туширди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган “Металлург” ва “Машъал” ўйинидан сўнг, кутилмаган ҳолат юз берди.

Гап шундаки, ўйин якунлангач, “Металлург” клуби раҳбари Шавкат Саидов кутилмаганда муборакликлар мураббийи Александр Хомяковнинг кўкрак қисмига мушт туширди. Шундан сўнг, “Металлург” футбол клуби ҳавфсизликни таъминламанглиги учун Хомяковнинг матбуот анжуманида қатнашмаслиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўйин 2:1 ҳисобида “Машъал” жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Самуэль Чигози ва Шаҳзод Шаймановнинг голларига “Металлург”дан Шаҳзодбек Нурматов жавоб қайтарди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Машъал” 16 очко билан 11-ўринга кўтарилиб олди. Бекободликлар ҳисобида ҳам 16 очко мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Суперлигаси Металлург Машъал Александр Хомяков Шавкат Саидов

Баҳолаганлар

691

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг