Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси вафот этди
Спорт
−
18 Апрель 2025 15071 1 дақиқа
Бугун, 18 апрель куни узоқ йиллар давомида турли жамоаларда мураббийлик билан футбол ривожига ҳисса қўшган мутахассис Баҳодир Давлатов 60 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Баҳодир Давлатов футболчилик фаолияти давомида 1981-1991 йиллар оралиғида “Янгиер” клубида тўп тепган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, у мураббийликда ҳам фаолият юритган. Давлатов Бекободнинг “Металлург” клуби мураббийлар штаби аъзоси эди.
Қайд этиш жоиз, Баҳодир Давлатов 2011 йилда Мексикада ўтган 17 ёшгача бўлган Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобур Давлатовнинг отаси ҳисобланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь