Мессининг унвонлари сони биттага кўпайди

Спорт 3376
image

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан охирги ўн йилликдаги энг яхши плеймейкер деб топилди. 

Таъкидланишича, ғолиб ташкилотнинг 2011 йилдан 2020 йилгача бўлган йиллик рейтинг натижалари асосида аниқланган. 

Унга кўра, аргентиналик ҳужумчи 2015, 2016, 2017 ва 2019 йилларда энг яхши плеймейкер унвонига сазовор бўлган. 2011, 2014, 2018 ва 2020 йилларда эса ушбу номинация бўйича иккинчи ўринни эгаллаган.

Ўн йилликдаги энг яхши плеймейкер рейтингининг иккинчи поғонасидан Мессининг жамоадоши Андрес Иньеста жой эгаллаган. "Реал"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич кучли учликни якунлаган.

Шунингдек, кучли бешликдан Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ва "Реал"нинг немис ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳам ўрин олган. 

Топ ўнталикка эса Эден Азар, Неймар, Месут Ўзил, Андреа Пирло ва Яя Туре киритилган. 

Шуниси эътиборга лойиқки, "Ювентус" форварди Криштиану Роналду рўйхатга киритилмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 165
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×