Мессининг трансфер нархи пасайди

Спорт

image

Аргентина ва “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессининг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.

Бунгача 37 ёшли футболчининг трансфер нархи 25 миллион еврони ташкил қилиб келаётганди. Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида Франциянинг ПСЖ клубидан эркин агент сифатида “Интер Майами”га ўтган эди. Бу вақт ичида аргентиналик футболчи клуб сафида 39 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.

Фаолияти давомида Лионель Месси саккиз марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган ва бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси Озарбайжонга бориб, мамлакатда ўзи ҳақидаги фильм тақдимотида иштирок этгани ва давлат раҳабри Илҳом Алиевнинг неваралари билан кўришгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made