Мессининг бутсалари аукционда 143,5 минг еврога сотилди 

Спорт 3007
image

Аввалроқ, “Барселона” футбол клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси бразилиялик Пеленинг бир клубга гол уриш бўйича рекордини янгилаган бутсаларини Каталония миллий санъат музейига совға қилгани ҳақида хабар бергандик. 

Лионель Мессининг музейга топширган бутсалари кимошди савдосида сотилди.  

"Барселона" ҳужумчисининг бир жуфт спорт пойабзали 125 минг фунт стерлинг (143,5 минг евро) эвазига болға остига тушди. 

Лотни сотишдан тушадиган барча маблағ Барселонадаги Валл де Хеброн университети шифохонаси томонидан амалга оширилган соғлиқни сақлаш лойиҳасини қўллаб-қувватлашга сарфланади. 

Месси ўша ўйинда Nemeziz модели бутсаларини кийган эди. Уларда спортчининг имзоси бор. 

Маълумот ўрнида, Месси ўтган йилнинг 23 декабрь куни Испания чемпионатида “Вальядолид” дарвозасини ишғол қилди ва Пеленинг 643 гол билан ўрнатган рекордидан ўзиб кетди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×