Месси футбол афсонаси Пеленинг тарихий рекордини янгилади

Спорт 4207
image

Испаниянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси аргентиналик Лионель Месси бир жамоада урилган голлар сони бўйича жаҳон рекордини янгилади

Футбол бўйича Испания чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Вальядолид"га қарши учрашувнинг 65-дақиқасида Месси рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг "Барселона" фойдасига 3:0 ҳисоби қайд этилди. Ушбу гол Месси учун Каталония жамоасидаги 644-гол бўлди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 19 декабрь куни Месси "Сантос" (Бразилия) таркибида 643 та гол урган бразилиялик Пелега етиб олганди. 

33 ёшли Месси 2004 йилдан бери "Барселона" таркибида тўп сурмоқда. Каталония клуби таркибида у 34 та турнирда ғолиб чиққан, олти карра "Олтин тўп" соҳиби бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 220
Рейтинг: 3
Теглар
t
×