Месси Пеленинг рекодини янгилаган бутсаларини Каталония музейига топширди

Спорт 2468
image

“Барселона” футбол клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси бразилиялик Пеленинг бир клубга гол уриш бўйича рекордини янгилаган бутсаларини Каталония миллий санъат музейига совға қилди. Бу ҳақда муассаса Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бутсалар бир ой давомида музей залларидан бирида намойиш этилади ва кейин хайрия аукционига қўйилади. Даромад саратон касаллигига чалинган болаларни даволаш учун сарфланади.

“Тарихий маррага эришиш менга катта қувонч бағишлайди, аммо энг муҳими, соғлиги ёмон бўлган болаларга бирон бир нарсани қайтариб бериш имкониятидир”, дейди Месси.

Месси ўтган йилнинг 23 декабрь куни Испания чемпионатида “Вальядолид” дарвозасини ишғол қилди ва Пеленинг 643 гол билан ўрнатган рекордидан ўзиб кетди. Айни пайтда 33 ёшли аргентиналик футболчининг ҳисобида Каталония клуби таркибида 758 ўйинда 651 та гол мавжуд.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 3.1
t
×