Мессига MLS рамзий жамоасидан жой топилмади

Спорт

image

“Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси 2023 йил якунлари бўйича АҚШ чемпионати (MLS) рамзий терма жамоасига киритилмади. Бу ҳақда лига ўз расмий сайтида маълум қилди.

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби июль ойида “Интер Майами”га эркин агент сифатида келиб қўшилди. У Флорида клубида 6 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди, аммо ушбу натижа аргентиналик футболчининг рамзий жамоага кириши учун етарли бўлмади.

MLS рамзий терма жамоаси:

Ҳимоячилар: Мэтт Мязга (“Цинциннати”), Тим Паркер (“Сент‑Луис Сити”), Уокер Циммерман (“Нэшвилл”);

Ярим ҳимоячилар: Лусиано Акоста (“Цинциннати”), Тьяго Альмада (“Атланта”), Эктор Эррера (“Хьюстон Динамо”), Хани Мухтар (“Нэшвилл”);

Ҳужумчилар: Георгиос Якумакис (“Атланта”), Кучо Эрнандес (“Коламбус Крю”), Дени Буанга (“Лос‑Анжелес”).

Маълумот учун, Месси 2003 йилдан 2021 йилгача “Барселона” шарафини ҳимоя қилган, у Каталония клуби билан 10 марта Испания чемпиони ва 4 марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Аргентина терма жамоаси сардори сифатида у жамоага 2022 йилги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритишда ёрдам берди. MLS'га ўтишдан олдин Месси Франциянинг ПСЖ жамоасида ўйнаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made